Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

айримлари халифа, қазо (яъни суд) ҳукмлари каби ички сиёсатга тааллуқли ёки жанг қилувчилар, битимлар ҳукмлари каби ташқи сиёсатга тааллуқли сиёсий ишлардан иборат. Шунга биноан, шаръий ҳукмлар мавжуд бўлиши билан исломий фиқҳ вужудга келди. Зеро, фиқҳ Шореъ ҳукмларини билиш демакдир.

 

Фиқҳнинг ривожи

Фиқҳ исломий маърифатнинг юксак чўққиси бўлиб, у жамиятга қаттиқ таъсир кўрсатади. Фиқҳ исломий сақофатнинг муҳим қисмидир. Зеро, исломий сақофат бу Китоб ва Суннат, шу иккисидан олинган ва иккисини тушуниш учун хосланган билимдир. Исломий сақофат, гарчи араб тили, ҳадис, тафсир илмларини ўз ичига олса ҳам, дунёқарашга боғлиқ фикрлар ҳамда ҳаётий муаммолар муолажаласидир. Бошқача қилиб айтганда, сақофат ақида ва шаръий ҳукмларда кўзга ташланади. Чунки сақофат ҳаёт муаммоларига ёндашишга амалий татбиқ бўлиши билан бирга, кўпроқ ақидавий фикрларни ҳамда муолажаларни, яъни ҳукмларни ўз ичига олади. Фиқҳ фақат шу ҳукмларни билиш холос.


Исломий сақофат, шаръий ҳукмларни билиш Расулуллоҳ с.а.в. элчи қилиб жўнатилганларидан бошланган, у зотнинг ўзлари бу ҳукмларнинг манбаси бўлганлар. Чунки у киши инсонларга Оллоҳнинг динини ўргатиш учун юборилганлар. Оллоҳ Таоло марҳамат қилади:


يَاأَيُّهَا الرَّسُولُ بَلِّغْ مَا أُنزِلَ إِلَيْكَ مِنْ رَبِّكَ وَإِنْ لَمْ تَفْعَلْ فَمَا بَلَّغْتَ رِسَالَتَهُ
– „Эй пайғамбар, сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган нарсани етказинг! Агар (бу фармонга амал) қилмасангиз, Унинг элчилигини (бандаларига) етказмаган бўлурсиз“,        [5:67]
яна


وَأَنزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ
– „Сизга эса одамларга нозил қилинган нарсаларни (яъни шариат аҳкомларини) баён қилиб беришингиз учун бу эслатмани - Қуръонни нозил қилдик“.   [16:44]

 

Расулуллоҳ с.а.в.дан бошқа бирор мусулмон киши дунёқарашда ёхуд бирор ҳукмда мустақил ўз фикрини беролмас эди. Чунки уларнинг ораларида Расулуллоҳ с.а.в. бўлиб, улар дуч келган муаммода Расулуллоҳ с.а.в.га мурожаат қилиш имконига эга ва ҳеч ким бирор ҳодисада ўзича иш тутмас эди. Шунинг учун саҳобалар бирор ҳодисага дуч келишса ёки ораларида бирор ихтилоф чиқиб қолса, ёки хотирларига бирор фикр келса Расулуллоҳ с.а.в.га мурожаат қилишарди. Пайғамбар с.а.в. уларнинг орасини ажрим қилардилар, саволларига гоҳо оят билан, гоҳо ҳадис билан жавоб берардилар. Аммо баъзи саҳобалар Расулуллоҳ с.а.в.нинг асрларида ижтиҳод қилиб, ўз ижтиҳоди билан айрим масалаларда ҳукм чиқарган, деган сўзга келсак, саҳобаларнинг ижтиҳод қилиши шаръий ҳукмлар манбаси эмас, балки Расулуллоҳ с.а.в.нинг буйруқлари билан шариатни тушуниш бўлган холос. Бунга ушбу ижтиҳодлар келиб чиққан ҳолат шундан далолат беради. Расулуллоҳ с.а.в. Алий ибн Абу Толиб р.а.ни Яманга қози қилиб жўнатдилар ва унга: «Албатта Оллоҳ

 

242-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260